ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ . . .

hordiq.uz

МАГНИТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1. Магнит доимий ва электрли турларга бўлинади. Электрли магнит майдони ҳосил этиш учун албатта электр токи зарур бўлади.

2. Магнит қачон пайдо бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Лекин бир қадимий афсона юради. Эмишки, Магнус исмли чўпон бир куни этиклари пошналарига номаълум металл ёпишгани, у ердаги бошқа металларни ўзига тортиб олаётганини пайқаган.

3. Хитой тилида «магнит» сўзи «севимли тош» маъносини беради. Чунки хитойликлар магнитни боласига меҳрибон онага менгзашади.

4. Ёзиш мумкин бўлган магнитли тахта 2008 йили америкалик талабалар томонидан яратилган.

5. Атмосферада юзага келувчи магнит бўронлари бир неча ўн кунлаб давом этиши мумкин. Улар Қуёшдан отилиб чиқадиган олов билан бирга ташқарига чиқади. Агар магнит бўрони жуда кучли бўлса, ер юзидаги компьютер тизими, электр ва сунъий йўлдош тизимини баравар ишдан чиқара олади. Сурункали хасталиклар ҳам магнит бўронлари таъсирида тез қўзғалади.

6. Магнитнинг доимий турлари маълум даражагача иссиқлик қуввати таъсирида қайноқ ҳолга келгач, ўзидаги тортиш кучини йўқотади.

7. Европага магнитни биринчи бўлиб савдогар Марко Поло олиб кирган.

8. Ҳозирги кунда дунёдаги энг тезюрар поездлар сифатида магнитли поездлар эътироф этилади.

9. Ҳатто, қушлар ҳам магнит майдони асосида қайсидир манзилни топа олади.

10. Қачонлардир Марсда ҳам магнит майдони бўлган. Табиий офат туфайли унинг ядроси музлаб қолган. Шунинг оқибатида магнит майдони ҳам ғойиб бўлган.

Манба

131

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *