Forbes дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатини эълон қилди

erkak.uz

60 ёшли Билл Гейтс сўнгги 22 йилда ўн еттинчи марта дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида пешқадамлик қилди. Ҳозирда унинг маблағи 75 млрд долларга етган бўлиб, охирги йилда 4,2 млрд долларга камайган.

Иккинчи ўринни эгаллаган Zara асосчиси Амансио Ортеганинг бойлиги 64,5 млрд доллар бўлиб, йиллик 0,5 млрд ўсиш қайд этилган. Учинчи ўринда инвестор Уоррен Баффет. Унинг “бисот”и 60,8 млрд доллар, йиллик пастлаш 11,9 млрдга тенг. Ўтган йили жами бойлигининг учдан биридан айрилган мексикалик миллиардер Карлос Слим 50 млрд қўр-қути билан тўртинчи ўринга илашди.

Amazon интернет-дўкони асосчиси Жефф Безос сўнгги йилда бойлигини 10,4 млрдга кўпайтириб 45,2 млрд доллар маблағ билан бешинчи ўринга чиқиб олди. Барчамизга таниш Facebook асосчиси Марк Зукерберг бу йили 44,6 млрд билан 16-ўриндан 6-ўринга кўтарилган (11,2 млрд ўсиш).

Forbes 2016 рўйхатига Россиядан 77 шахс кирган. Бу ўтган йилгидан 11тага камдир. Рус миллиардерлари сегменти бошида Леонид Михельсон (60-ўрин, 14,4 млрд). Россиянинг иккинчи энг бадавлат инсони Михаил Фридман (63-ўрин, 13,3 млрд), учинчиси Алишер Усмонов (73-ўрин, 12,5 млрд) бўлиб чиқди.

Дунё бойларини ўзида жамлаган рўйхатда асосан эркаклар номи қайд этилган. Хўш, эркаклар муваффақиятли бизнес юритишининг сабаби нимада? Эркаклар ҳис-туйғуга эмас, ақлга бўйсуниб иш кўришади, шунингдек, уларга муайян юмушни адо этишда сабр-тоқат, пухталик (пунктуаллик) хосдир. Сабабларидан бири шу бўлса ажаб эмас.

Рўйхатнинг яна бир қизиқарли томони – бадавлатларнинг асосий қисми ахборот технология соҳасидан келиб чиққан бизнесменлардир.

Манба

114

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *