Муваффақиятли «бизнес режа»нинг 8 та муҳим асоси

erkak.uz

Бинес қилиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳеч бўлмаса бир марта хаёлингизга келган бўлиши табиий. Бунинг учун фаолиятни бошлашдан олдин йўлга қўймоқчи бўлган бизнес туринини фойдали ёки зарарли, фаолият даврларини, харажат, фойдаларини техник макетини тузиш керак бўлади. Бу макет иқтисод тилида “БИЗНЕС РЕЖА” дейилади. Кредит олиш мақсадида банкка мурожаат қилган вақтда ҳам албатта бизнес режа тақдим этиш керак.

Бизнес-режанинг таркибий қисми:

►Бизнес тавсифи.

►Бизнес мақсади .

►Бизнеснинг юридик мақоми.

►Ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи.

►Маркетинг ёндашуви.

►Молиялаштириш режаси.

►Ходимлар билан ишлаш режаси.

►Иш режаси (графиги)

►Хулоса

  1. Бизнес тавсифи:

►Ўз бизнес ғоянгизни ёзинг.

►Сиз томондан таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат тури ҳақида маълумот беринг.

►Фикрларингизни аниқ маълумотлар асосида баён қилинг.

  1. Бизнеснинг мақсади:

►Биз кимнинг талабларини қондиришга уриняпмиз?

►Биз мижозларимизнинг қайси эхтиёжларини қондирмоқчимиз?

►Биз ушбу талабларни қандай қондирамиз?

  1. Бизнеснинг юридик мақоми:
  • Қайси шаклда бизнесингизни рўйхатдан ўтказасиз? Мисол учун, “масъулияти чекланган жамият”, “оилавий тадбиркор”, “якка тартибдаги тадбиркор”.
  • Ушбу ҳуқуқий мақомни танлашингизни сабаби нимада?

Ишлаб чиқариш жараёнинг тавсифи:

  • Сиз нима ишлаб чиқарасиз ё қандай хизмат кўрсатасиз?
  • Ушбу жараён қандай амалга ошади?
  • Ишлаб чиқаришнинг (хизматингизнинг) ҳар бир босқичини қисқача баён қилинг.
  1. Маркетинг:
  • Сиз қандай махсулот ишлаб чиқарасиз?
  • Унинг ўзига хос хусусиятлари?
  • Бизнесдаги муҳим ҳамкорлар кимлар, қайси доирадан?
  • Бозордаги улушингиз қандай бўлади?
  • Нарх қўйиш қайси тизимга асосланган?
  • Сотиш канали
  • Қандай рекламадан фойдаланасиз?
  • Мижозларга қандай қўшимча хизмат кўрсатиш турларини таклиф этасиз?
  • Рақобатчилар таҳлили.
  • Ўз ишингизни бошлаш учун керак бўладиган капитал.
  1. Молиялаштириш режаси:

Сотувдан тушган тушум ҳажми қанча?

Молиявий натижалар ҳисоби.

  1. Ходимлар:
  • Бизнесни муваффақиятли олиб бориш учун раҳбар ходим бошқаришнинг баъзи тамойилларини билиши керак.
  • Кўп соҳаларда бизнес муваффақияти ходимларга боғлиқ.
  • Корхонада ўз иши ва шароитидан қониқадиган ишчилар фаолият кўрсатишлари керак.
  1. Иш режа
  2. Хулоса…

Юқоридаги барча саволларга жавоб бериб чиқсангизгина сизнинг бизнес режангиз фойда ёки зарар келтиришини билиб оласиз ва бизнесни йўлга қўйиш юзасидан сўнгги қарорга келасиз.

Манба

128

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *