Ҳамиша омади кулишини истаганлар учун 50 аксиома (2-қисм)

erkak.uz

(Мақоланинг боши)

  1. Ижодий қобилиятни ўстиришнинг йўлларидан бири одатий ишларни янгича усул билан бажаришдир.
  2. Компания, карьера ёки лойиҳангиз эндигина йўлга қўйилганида кўп ҳолларда “ҳа” дейишингизга, кейинги даврга ўтиб “йўқ” дейишингизга тўғри келади.
  3. Салбий муносабатлар бўлиши керак. Улардан воз кечмаслик лозим.
  4. Худди шу фикр ижобий муносабатларга ҳам тегишли. Ахборотни саралашни ўрганинг.
  5. Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри (яхши-ёмонлиги аҳамиятсиз) сизнинг ўзингиз ҳақингиздаги фикрингизга сира таъсир кўрсатмасин. Буни ўзига хос муносабат шаклида қабул қилинг ва керакли томонини изланг.
  6. Конструктив танқид қилинг: яхши бажарилмаган ишни муҳокама қилинг, аммо бажарган кишига танқид тиғини қаратманг.
  7. Қулочни катта отинг, улуғ ишлар ҳақида ўйланг. Кичик нарсалар ҳақида ўй сурсангиз, шунга ярашасини оласиз.
  8. Орзуингизни йўл харитаси сифатида тасаввур қилинг. Эсда тутингки, орзуга бир қадам ташлабоқ эришиш имконсиз. Маррага етиш учун кўпдан-кўп қадам ташлаш керак.
  9. Катта ишга бел боғлаган чоғингизда “ҳа”дан кўра “йўқ”ни кўпроқ эшитишга тайёргарлик кўраверинг. Чўчиманг. Жилла қурса қўл қовуштириб ўтирганингиз йўқ, ҳаракатдасиз.
  10. Қанча тез муваффақиятга эришсангиз, у шунча масъулиятни етаклаб келади. Янада баланд чўққиларни янада тез забт этгингиз келаверади. Масъулият ҳам тобора ортиб боришини ҳисобга олинг.
  11. Омадга эришишнинг бирор-бир сири бўлса у қуйидаги тавсиядир: ўз режаларингизни бошқаларнинг режаси билан мувофиқлаштиринг, имкон қадар барча усул билан алоқаларни йўлга қўйинг.
  12. Ўз мулоқот даврангизни қуринг. Фойдаси тегадиган кишиларни излаб топишга урининг, борлари билан алоқани узманг.
  13. Қандай технология яратишингиз ёки ишлаб чиқаришингиздан қатъи назар маҳсулот хусусида эмас, ҳаётини яхшиламоқчи бўлган одамларингиз ҳақида ўйланг.
  14. Ҳатто зўр муваффақият қозонганингизда ҳам бу омадсизликка учрамаслигингизни кафолатламайди. Омадсизликнинг жуда каттасига учрашингиз мумкин.
  15. Омадсизлик – бу жараённинг бир бўлаги.
  16. Таваккал қилинг. Аммо пала-партиш эмас, ақл билан.
  17. Олдиндан ташвишланишга ўрганманг, аммо қуёш доим чарақламаслигини эсда тутинг. Ҳамиша қўшимча режангиз бўлсин.
  18. Баъзида иккиланишни йиғиштириб дангал ўйинга ўтиш керак бўлади. Қачон бундай қилиш кераклигини сизга ҳеч ким айтмайди. Ўзингизда қатъият сезсангиз, ўйлаганингизни амалга оширинг.
  19. Ҳурмат ва қатъият ила рад этишни ўрганинг.
  20. Имкон қадар кўпроқ “ҳа” денг.
  21. Агар, ҳақиқатан, дунёни ўзгартиришни истасангиз, одамларнинг ҳурматига эришиш учун зарур бўлган ишни амалга оширинг. Бошқаларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилинг.
  22. Орзиқиб кутган нарсангизга эришиб, дарров бахтли бўлиб қолмайсиз. Бахт ўзингизда бор нарсадан мамнуният ҳис этишдир.
  23. Ёқимсиз кишилар билан ҳар куни муносабатда бўласиз. Имкон қадар хушмуомала бўлинг, ишингизни пухта бажаринг ва ўзибўларчиликка йўл қўйманг.
  24. Ўзингиз истаган нарсани мўлжалга олинг, бу йўлда халақит бераётганларни эмас.
  25. Тез-тез тасдиқ аломатини билдиришга тўғри келса, тасдиғингиз чегараси ва меъёрини белгилаб олинг.

Манба

114

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *