ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

hordiq.uz

ҚОР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1. Қор парчаларининг ҳар бири турлича бўлади. Ҳозирги кунга қадар ҳатто олимлар ҳам қанча изланишмасин, иккита бир хил тусга эга қор парчасини кўрмаган.

2. Гоҳида умуман кутилмаган вақт ва манзилларда қор ёға бошлайди. Масалан, кунларнинг бирида Хитойдаги ҳавоси ҳаддан ташқари иссиқ ҳисобланмиш Такла-Макан саҳросида икки ҳафта тинмасдан қор ёғган.

3. Ер юзи аҳолисининг тенг ярмидан кўпроғи туғилгандан бери умуман қор кўрмаган.

4. Уч кубометр қор ичига 1 миллиард дона қор парчаси жойлашади.

5. Энг йирик қорнинг диаметри 38 сантиметрга тенг бўлган.

6. Баланд тоғ чўққиларида баъзан қизғиш ва пуштиранг қор ёғади.

7. Агар шамол бўлмаса, қор парчалари ерга соатига 1 км тезликда тушади.

8. Қор нафақат Ер, балки Марс сайёрасида ҳам бор.

9. Япониянинг Хоккайдо оролида қор парчалари музейи бор.

10. Америкада қор парчаларини ўрганиш учун бутун бошли лаборатория ташкил этилган.

11. Дунёда энг кўп қор тушадиган манзил Американинг Вашингтон штатига қарашли Бейкер тоғи ҳисобланади.

12. Дарё, кўлларга келиб тушадиган қор парчалари ўзидан жуда кам частотали товуш чиқаради. Бу одамларга эшитилмайди. Аммо сувдаги балиқлар аниқ эшитади.

13. Агар 1 гектар ерга тушган 1 сантиметр қалинликдаги қор эриса, атиги 30 куб метр сув ҳосил бўларкан.

14. Ер юзидаги ичимлик суви заҳирасининг 5 дан 4 қисми қор ва музларга тўғри келади.

15. Ҳар йили дунёда 19 январ куни бутунжаҳон қор куни байрам қилинади.

16. Бир дона қор парчасининг соф оғирлиги 0, 004 граммдан иборат бўлади.

Манба

171

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *